Қозоғистонда тўртта фармацевтика заводи қурилади

Қозоғистонда тўртта фармацевтика заводи қурилади

Қозоғистонда яна 4 та фармацевтика заводи қурилади. Бу лойиҳалар учун жами 173 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Натижада, ижтимоий аҳамиятга эга 356 та препарат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Янги корхоналар Алмати шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларидаги махсус иқтисодий зоналарда бунёд этилади. Стратегик ҳамкор сифатида Хитой, Туркия ва Руминия давлатларидаги йирик фармацевтика компаниялари таклиф этилган. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириқлари доирасида фармацевтика соҳасида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти.

Аслан Қинаятов,  Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш департаменти директори:

- Ишлаб чиқариш портфелида иммунобиологик препаратлар, онкологик касалликларни, қанд диабетини даволашга мўлжалланган дори-дармонлар, шунингдек, вирусга қарши, оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши препаратлар бор. Шу жумладан, 72 та ижтимоий аҳамиятга эга препарат режалаштирилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Лойиҳалар рўёбга чиқарилиши Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот улушини оширади, импортга муҳтожликни камайтиради, аҳолини ҳамёнбоп ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси