Республикада коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари камайиб бормоқда. Бир сутка ичида Қозоғистонда 757 беморда ПЗР-тест ижобий натижа берган. Энг кўп ҳолат Нур-Султонда кузатилди. Пойтахтда 181 фуқарода COVID-19 ташхиси тасдиқланди. 161 бемор аниқланган Қарағанди вилояти иккинчи, 67 одам касаллик юқтириб олган Шарқий Қозоғистон минтақаси учинчи ўринда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошланганидан буён беморлар сони 402 мингдан ошди. Икки компонент билан эмланган фуқаролар сони 1 миллион 435 мингдан кўпроқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси