Алматида санитария чоралари кучайтирилади

Алматида санитария чоралари кучайтирилади

7 июлдан Алмати шаҳрида карантин чекловлари кучайтирилади. Шаҳар Бош давлат санитар-врачи шундай қарорга келди. Эслатамиз, мегаполис куни кеча коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ зона»га ўтди. 7 июлдан одамлар тўпланадиган ёпиқ жойларда - автобус, метро, савдо-кўнгилочар марказлари, ёпиқ бозорлар, банк, кинотеатрлар, концерт заллари, автовокзал ва бошқа жойларда, спорт тадбирлари, анжуманларда ниқоб тақиш тавсия этилди. Ҳужжатда таъкидланишича, туман ҳокимлари, давлат органлари вакиллари вакцинация ва ҳар олти ойда ревакцинация зарурлиги, эмланиши мумкин бўлмаганлар, ҳомиладор ва беморлар билан мулоқотда бўлганларни масофадан ишлашга ўтказиш кераклиги хусусида аҳоли ичида тегишли ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориши зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.