ПЗР-тест топширмаган йўловчилар учун – 5,5 миллион тенге

ПЗР-тест топширмаган йўловчилар учун – 5,5 миллион тенге

Хориждан ПЗР-тест топширмай учиб келаётган қозоғистонликлар давлат хазинасига анча зарар етказмоқда. Фақат ўтган кеча-кундуз давомида яқин ва узоқ хориждаги 32 давлатдан коронавирус таҳлилисиз парвоз қилган йўловчи сони 793 нафарни ташкил қилди. Уларнинг ПЗР-тести учун 5,5 миллион тенге сарфланди. Йўловчилар таҳлил натижалари чиққунига қадар давлат ҳисобидан карантин стационарларида сақланишини ҳисобга олсак, бу мақсадда хазинадан етарлича катта маблағ сарфланади. Таъкидлаш жоизки, кўп давлатларда сайёҳлар карантин стационарлари ва ПЗР-тест тўловини ўз ҳисобидан қоплайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси