Қозоғистонда эпидемиологик вазият жиддий

Қозоғистонда эпидемиологик вазият жиддий

Қозоғистонда хасталаниш ҳолатлари яна кўпайди. Ўтган кеча-кундузда мамлакатда 2 минг 77 одамга коронавирус юқди. Янги ҳолатларнинг чорак қисмидан зиёди Алматида кузатилди. Шаҳарда 595 одамда ташхис тасдиқланди. Ўсиш бўйича иккинчи ўринда – пойтахт. Унда 427 одамда вирус аниқланди. Алмати вилоятида 239 одам хасталанди. Қарағанди ва Ақтўбе вилоятларида ҳам вазият оғир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, хасталанганларнинг умумий сони 249 мингга яқинлашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси