Қозоғистонда сув ва ер захираларини рақамлаштиришдаги хатоликлар тузатиляпти

Қозоғистонда сув ва ер захираларини рақамлаштиришдаги хатоликлар тузатиляпти

Қозоғистонда сўнгги 5 ой давомида давлат кўчмас мулк кадастри орқали бир миллиондан зиёд хизмат кўрсатилди. Шу жумладан, 238 минг кадастр паспорти берилди. Фуқаролардан тегишли ҳужжатларни сўрамаган ҳолда 25 миллион справа ва маълумот олинди. Рақамлаштиришга бўлган янгича ёндашувлар ер участкалари тақдим этиш жараёнини танлаш, ариза беришдан тортиб рўйхатга олишгача электрон форматда малга ошириш имкониятини яратди. Шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш муддати 1 йилдан 30 кунгача қисқартирилди. Ҳозир сув захиралари бўйича Ягона ахборот-аналитика тизими устида иш давом этяпти. Ушбу рақамли майдончада мамлакатда мавжуд бўлган барча сув ҳавзалари, суғориладиган ерлар, қишлоқ хўжалиги учун сарфланадиган сув ҳажми қайд этилади. Бундан ташқари, сув олиш учун ариза топшириш имконияти кўзда тутилган. Ҳукумат йиғилишида янги рақамли майдонча 2024 йилда пилот тартибида ишга туширилиши лозимлиги таъкидланди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.