Аждодлар анъаналарини сақлаш – муқаддас иш. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида яшовчи Руслан Аринбаев чармга ишлов беради. У асосан от абзал-жабдуқлари - эгар, қамчи, юган ясайди. Ўз услубига эга бўлган уста 4-12 та тасмадан ўрма қамчи тўқийди. Бу ҳунарни болалигида ўрганган, сўнгги 5 йил давомида профессионал шаклда шуғулланмоқда. От учун тайёрланган буюмларнинг харидори кўп. Барча минтақалардан буюртмалар келади. Ҳозирда ўз ишини ривожлантириш учун қайтарилмайдиган грант олган, энди бизнесини кенгайтириш ниятида.
Руслан Аринбаев, Қарасай батир қишлоғидан:
- Қамчи учун ўзим тери ошлашни ният қилдим. Бир неча марта уриниб кўрдим. Ҳозирча натижа кўнгилдагидек эмас. Аслида, қўл кучи билан ишлов берилган чарм сувга чидайди, тезда йиртилиб кетмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси