Қозоғистонда сунъий интеллект конлар мавжудлигини прогноз қилади

Қозоғистонда сунъий интеллект конлар мавжудлигини прогноз қилади

Қозоғистонда йил охиригача сунъий идрок ёрдамида геологик ҳисоботларни қайта ишлаш ва геологик ўрганилиш даражасини ҳисоблаш базаси бунёд этилади. Саноат ва қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, сунъий интеллект турли ҳужжатларни – ҳисоботлар, жадваллар ва хариталарни сканерлайди. Сўнгра маълумотлар машиналар ўқий оладиган Big Data форматига ўтказилади. Унинг асосида эҳтимолий конлар геологик модели яратилади. Сўнгра бу ахборот ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга мўлжалланган ягона майдончага қўйилади. Маълумотларнинг қулай, шаффоф ва аниқ берилиши инвесторлар геологик маълумотларни осон тушунишига ёрдам беради. Умуман олганда, соҳада 22 та давлат хизмати рақамлаштирилган. Жорий йилдан бошлаб лицензия-контракт шартлари тўла рақамли форматга ўтказилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси