Қозоғистонда йиғим-терим кампанияси авжида. Бу даврда дизель ёнилғиси тақчил маҳсулотга айланмаслиги, чайқовчилар қўлига ўтмаслиги учун Энергетика вазирлиги махсус буйруқ лойиҳаси тайёрлади. Унга кўра, ёнилғи баҳоси минтақа, ишлатилиш ҳажми ва транспорт турига кўра фарқланади. Қозоғистон фуқаролари учун бир кунда 100 литр дизель ёнилғиси литрига 230-260 тенгедан сотилиши мумкин. Юк транспорти учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтганлик ҳақида ҳужжати бўлган тақдирда арзон нархда суткасига 300 литр олиниши мумкин. Бошқа фуқаролар ва лимитдагидан зиёд миқдорда харид қилганлар бир литр дизель ёнилғиси учун 450 тенге тўлайди. 20 сентябрдан шундай тартибга кўчиш мўлжалланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.