Бу даврда маҳаллий маҳсулот Европа талабларига мувофиқлашаётгани кузатилган. Товар айланмасининг салкам учдан бир қисми ёки 65,5 фоизи экспорт ҳиссасига тўғри келади. Жами 147 миллион долларга маҳсулот сотилган. Йиллик ўсиш ҳам 2,2 мартага ортгани кузатилди. Ranking. кz маълум қилишича, Қозоғистон импорти 77,4 миллион долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2022 йил январь-февраль ойларидан 2,4 марта кўп. Асосан, 102 миллион долларга кумуш экспорт қилинди. Шунингдек, қайта ишланган товарлар сотувида ҳам аввалгидан анча юқори кўрсаткичларга эришилган. Буюк Британияга юборилган асосий экспорт товарлари орасида рафинадланган мис, хром оксидлари ва гидроксидлари, ноорганик кимё маҳсулотлари, турли ноёб ер металллари, ферроқотишмалар ва бошқалар бор. Республикамиз Европанинг бу давлатидан 11,2 миллион долларга енгил автомобиль ва бошқа моторли транспорт воситалари харид қилган. Шунингдек, Қозоғистон компаниялари ва фуқаролари кўп миқдорда харид қилган Буюк Британия маҳсулотлари ичида этил спирти, бульдозерлар, тиббиёт анжомлари, насослар, кран ва клапанлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси