Бугунги кунгача Қозоғистонда 4 миллион гектардаги дон ва донли-дуккакли экинлар ҳосили йиғиб олинди. Бу эса режалаштирилган ҳосилнинг 22 фоизига тенг, дея маълум қилди Қишлоқ хўжалик вазирлиги. Сўнгги маълумотга кўра, 63 минг гектардан мойли экинлар ўриб олинган, 613 минг тонна картошка ва 2 миллион тонна сабзавот ҳосили йиғилган. Жорий йилда жами 24 миллиаон гектар ерга экин экилганди. Шундан 17,5 миллион гектарини донли экинлар ташкил қилади.