Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди

Давлат қишлоқ хўжалиги миришкорларидан бевосита 350 минг тонн буғдой сотиб олади. Республика об-ҳаво инжиқлигидан зарар кўрган Қозоғистон зироатчиларини қўллаб-қувватламоқда. Бош вазир раислигида ўтказилган иқтисодиётни модернизациялаш давлат комиссиясида қатор чора-тадбирлар белгиланди. «Озиқ-овқат корпорацияси» буғдойни олдиндан ҳақ тўлаб харид қилиш бўйича баҳолар белгиланади. Бундан ташқари, миришкорлар кредит мажбуриятлари бўйича жарима солинмайди, шунингдек, бир тоифадаги буғдой ўрнига  бошқа тоифадагисини ўтказишига рухсат берилади. Бунга ҳам қурби етмайдиганлар учун шартнома 1 йилга узайтирилади. Алихан Смаилов таъкидлашича, «Озиқ-овқат корпорацияси»нинг ем-хашак учун буғдой сотиб олиши дон бозорида вазиятни яхшилайди, миришкорларнинг молиявий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади. Бош вазир давлат органларига дарҳол ёрдам чоралари кўришга киришишни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.