Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинишича, айни вақтда баъзи сабзавотлар етишмаслиги сезиляпти. Икки минг тоннага яқин сабзи ва тўрт минг тонна эртапишар сабзавотлар харид қилиниши зарур. Ички бозор импорт маҳсулот ҳисобига тўлдирилиши кўзда тутилган. Покистон, Тожикистон, Эрон ва Ўзбекистон билан В2В форматида учрашувлар ўтказилди. Маҳсулот ташиш учун Ўзбекистон чегарасида «яшил» йўлак ташкил қилинди. Савдо тармоқлари 9 минг тонна сабзавот ғамлаган. Ҳукуматда таъкидланишича, биринчи навбатда мамлакатда сабзавот нархини барқарорлаштириш учун шундай қадамлар қўйишга тўғри келди.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири:
- Республиканинг барча йирик савдо тармоқлари нархларни барқарорлаштиришга хизмат қилади. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари баҳоларда кескин ўзгаришлар бўлмаслиги учун минтақавий савдо тармоқлари импорт сабзавотлар олишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси