Қозоғистонда трансферт нархлар масаласи кўрилди

Қозоғистонда трансферт нархлар масаласи кўрилди

Қозоғистонда экспорт шартномалари нархлари назоратга олинади. Мажилис трансферт нархлари шаклланиши масалалари бўйича қонун ўзгаришларини биринчи ўқишда тасдиқлади. Қонун лойиҳасининг ишга тушиши халқаро тадюиркорлик алоқаларида давлат даромади йўқолиши олдини олишга хизмат қилади. Ҳужжат бозор нархини белгилашда мавжуд 5 усулни такомиллаштиришга қаратилган. Солиқ тўловчи улардан бирини белгилаб олса, у бошқаларидан нима учун фойдаланмаганини асослаши зарур. Шунингдек, нисбатан адолатли нархлар ўрнатилиши учун бозордаги нархлар диапазони қисқартирилади. Айни вақтда, мамлакатдан капитал олиб чиқиш устидан назорат кучайтирилади. Бунинг учун томонларнинг ўзаро боғлиқлиги тавсифи кенгайтирилади. Қонун лойиҳаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан маъқулланди. Айни вақтда мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинди.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири:  

- Қонун лойиҳасида товар биржаларида амалга оширилган трансферт нархлари шаклланишини назорат қилиш кўзда тутилган. Бугунги кунда биз мамлакат ичидаги товар биржаларида амалга оширилган трансферт нархларини назорат қилмаймиз. Бундай шартномалар кўпинча бозордагидан паст бўлади. Аммо бу усулда мамлакатдан капитал олиб чиқиб кетилиши мумкин. Шунинг учун юқоридаги меъёрни олиб ташлаш таклиф қилиняпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.