V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – хорижлик томошабинлар эътибори марказида. Кўплаб давлатлар аҳолиси беллашувлар очилишини жонли эфирда томоша қилди. Улар қаторида татаристонлик Шейхутдиновлар оиласи ҳам бор. Астанадаги ўйинларга улар икки марта катта қизиқиш билан қараяпти. Кенг кўламли этноспорт ҳам, республика жамоаларининг чиқишлари ҳам, ҳакамлар қаторида уларнинг қариндоши борлиги ҳам қизиқишни кучайтиряпти. Шейхутдиновлар ҳар куни мусобақаларни кузатиб бормоқчи. Кўчманчилар ўйинларидага Татаристон миллий жамоасидан 50 нафар спортчи кўрэш, қозоқча кураш ва аудариспақ бўйича беллашувларда қатнашади.
Фаннур Шейхутдинов, Қозон шаҳридан:
– Ўйинлар очилиши жуда ўзига хос, қизиқарли бўлди. Турли давлат вакилларини кузатиш мароқли бўлди. Менга жуда ёқди. 5-6 йил аввал ҳам отам бу ўйинларга борган. Мусобақаларни кузатиш мароқли, чунки турли миллий ўйинлар намойиш этилади.
Фарид Шейхутдинов, Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган тренер:
– Қозоғистонда Кўчманчилар ўйинлари очилиши лол қолдирди. Биринчидан, бу сафар ўйинларда жуда кўп халқларнинг, мамлакатларнинг вакиллари келди. Ҳаммаси жуда чиройли ташкил этилган. Кўчманчилар ўйинлари халқаро аҳамиятга эга. Кўп давлат вакиллари тўпланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.