Қозоғистон Ўзбекистон архивларини ўрганишга киришди. Жорий йилдан бошлаб тадқиқотчилар қардош давлат жамғармаларидан мамлакатимизга оид тарихий маълумотлар ва фактларни тўплашга киришишади. Шу кунларда Ўзбекистон архивларида 16 миллионтадан зиёд ҳужжат мавжуд. Ноёб китоблар ва қўлёзмаларнинг ярмида республикамиз билан боғлиқ маълумотлар берилган. Материалларнинг кўп қисми шу кунгача ўрганилмаган. Ўзбек экспертлари фикрича, тарихчилар улардан янги нарсалар топа олади.
Ибраим Бабаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги архивлар, ҳужжатлар ва китоб иши қўмитаси раҳбари:
– Биз Ўзбекистон архивларида сақланиб келаётган, аввалари номаълум бўлган тарихий ҳужжатларни ўрганиш, келгуси авлод учун сақлаб қўйиш ниятидамиз. Ишлар 3 йил давом этади. Сўнгра илмий изланишлар чоп этилади.
Анваржан Алиев, Ўзбекистон архивлар, ҳужжатлар ва китоб иши қўмитаси ҳамда «Ўзархив» агентлиги раҳбари:
– 2007 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон архив иши доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Ўтган йилнинг декабрь ойида эса тадқиқот ишлари олиб бориш тўғрисида келишиб олишди. Ўзаро имзоланган ҳужжатга мувофиқ, муҳим тарихий маълумотлар очилди. Жамғармадаги ҳужжатларнинг деярли ярмида Қозоғистон ҳақида ёзилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.