Қозоғистонда экин-тикин мавсуми якунланди

Қозоғистонда экин-тикин мавсуми якунланди

Қозоғистонда экин-тикин мавсуми муваффақиятли якунланди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида баҳорги дала ишлари белгиланган муддатларда ниҳоясига етди. Қарийб 24 миллион гектар ерга уруғ қадалди, бу эса 2025 йилдагига нисбатан 180 минг гектарга кўп. Президент топшириғига кўра, юқори рентабелли ва стратегик аҳамиятга эга экинларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу жумладан, мамлакатда ғалла, мойли ва озуқа экинлари майдонлари ортди. Ақмўла, Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятлари асосан ғалла етиштиришда давом этяпти. Кампанияни муваффақиятли ўтказишнинг асосий омилларидан бири - миришкорларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўлди. Моддий-техник захира билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Эрта молиялаштириш самарали механизмга айланди. Натижада уруғлик, ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва техника олдиндан, қулай нархларда харид қилинди. Бундан ташқари, мамлакатда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.