20 декабргача
Қозоғистонда соғликни сақлаш ва энергетика соҳаларида сунъий интеллект жорий
этилади. Бош вазир Мактубдаги топшириқларни бажариш бўйича ўтган Рақамли штаб йиғилишида
шундай топшириқ берди. 15 ноябргача соғликни сақлаш тизимига янги стартаплар
жорий этилади. Врачлар учун СИ ёрдамчилар, онкологик касалликларни аниқлаш
дастурлари ишга тушади. 20 декабрдан бошлаб 7 та тиббий ахборот тизими Qaztech
майдончаси базасидаги иккитаг тизимга бирикади. Бу эса врачларга тушаётган
юкламани камайтиради. Шу вақт ичида Ёнилғи-энергетика мажмуаси соҳаси ахборот
хавфсизлиги маркази иш бошлайди. Қишгача электр ва иссиқлик тизимларида ташхис
учун AI-ечимларни йўлга қўйиш мўлжалланган. Бу эса барқарор энергия таъминотига
эришиш ва иситиш мавсумини енгил ўтказиш имконини беради, дея таъкидланди
Ҳукумат йиғилишида.
Дмитрий Мун, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири
ўринбосари:
- Бугунги кунда
дронлар ёрдамида амалга ошириладиган ечимлар бор. Атрофидан учиш, ҳам юқори,
ҳам қуйи қисмларини бир зумда суратга, видеога олиш мумкин. Мана шундай
суратлар тўплаб борилиши, келажакда ҳар бир симёғочнинг геолокацияси базага
киритилиши мўлжалланган. Бу ишни автоматик тарзда ишловчи дронлар амалга
оширади. Улар одам ёрдамисиз, сунъий интеллект бошқарувида йўналишлар бўйича
қатнайди. Аниқланган турли дефектлар ҳақида маълумот беради. Иситиш мавсумида
тармоқлар мунтазам кузатилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

