Қозоғистон олимлари ядро энергетикаси йўналишидаги конструкция материалларини таҳлил қиляпти. Улар қўрғошин, бетон ўрнини боса олувчи, радиациядан муҳофаза этувчи моддаларни ўрганяпти. Мутахассислар фикрича, полимерлар, махсус таркибга эга ғиштл муқобил материал бўла олади. Президент Ишлари бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда экспертлар атомкучидан тинч мақсадда фойдаланиш бўйича имкониятларни муҳокама қилди.
Малик Қалиекперов, Ядро физикаси институти илмий ходими:
- Тинч мақсадда ишлатиладиган атом энергияси ва жанговар қурол ўртасидаги фарқни ажрата олиш керак. Улар бир-бирига ўхшамайди. Тинч атом халқ учун хизмат қилади. У, масалан, тиббиётда ишлатилади. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун биз электр энергияси генерация қилишимиз зарур. АЭС аслида бу муаммони ҳал этувчи ягона имконият.
Эслатамиз, Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида АЭС қуриш масаласини умуммиллий референдум орқали ҳал қилиш лозимлигини айтганди. Йиғилишда экспертлар мактубда кўзда тутилган вазифаларни ҳам муҳокама қилишди.
Алмас Қанатов, Парламентаризм институти ижрочи директори:
- У 2023 йилги Мактуб билан бевосита боғлиқ. Чунки иқтисодий ривожланиш суръатлари ва кўрсаткичлари инфратузилмалар, ҳуқуқий ечимлар билан боғлиқ. Жорий йилга мўлжалланган режага кўра, халқ ичида 12 йўналишда тушунтириш ишлари олиб борилади. Кўзда тутилган 78 тадбирнинг 67тасини Ҳукумат амалга оширди. Уларнинг кўп қисми соғлиқни сақлаш, пул-кредит сиёсати билдан боғлиқ ишларни такомиллаштиришга қаратилган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси