Александр Стубб БМТни ислоҳ этиш тарафдори

Александр Стубб БМТни ислоҳ этиш тарафдори

Финляндия Президенти Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Александр Стубб Maqsut Narikbayev University талабалари билан учрашувда дунё ўзгариши асносида халқаро ташкилотлар ҳам ўзгариб боришини таъкидлади. Аввалроқ Қозоғистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида глобал тузилмаларни ўзгартиришни таклиф этганди.

Александр Стубб, Финляндия Президенти:

- Ваколатхона мамлакатнинг кучи, сўзи ва овози борлигини кўрсатади. Мен учта таклиф билдирдим. Биринчиси: Хавфсизлик кенгаши аъзолари бештадан ўнтагача кўпайтирилиши лозим. Иккинчиси: Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг вето ҳуқуқини бекор қилиш. Учинчиси: БМТ Низомини бузган давлатларни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш. Бу эса янги мувозанат яратиш ва тизим адолатли бўлишига эришиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси