Қозоғистонда профессионал этномедиаторлар тайёрланади

Қозоғистонда профессионал этномедиаторлар тайёрланади

Қозоғистонда профессионал музокарачилар – этномедиаторлар гуруҳи тайёрланади. Тахминан 40 киши махсус тайёргарликдан ўтиши кутиляпти. Республика медиация кенгаши йиғилишида шундай маълумот тарқатилди. Мутахассислар амалга оширилган ишлар натижаларини тақдим этишди. Шу жумладан, беш кунлик малака ошириш дастури ишлаб чиқилди. Унинг доирасида 18 минтақада этнослараро яраштириш бўйича семинарлар ташкил этилди. Бундан ташқари, мутахассислар сиёсий саводхонлик ва психология дарсларини олди.

Ғалим Шўйкин, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги этнослараро муносабатларни ривожлантириш қўмитаси раиси:

- Биз барча минтақаларда мутахассисларга таълим бердик. Улар қаторида қишлоқ жаражасидаги ҳокимлар, участка полициячилари, турли этник гуруҳлар жипс яшайдиган қишлоқ мактаблари раҳбарлари бор. Бундан мақсад: биз юз бериши мумкин бўлган тушунмовчиликлар ва зиддиятлар олдини олишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси