Технологик ва мобиль қуролли кучлар шакллантирилади

Технологик ва мобиль қуролли кучлар шакллантирилади

Қозоғистонда қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун энг янги қурол-яроғ ва бошқарув воситалари билан таъминланган технологик мобиль армия шакллантирилиши керак. Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Султан Камалетдинов брифинг давомида таъкидлашича, 2022 йилдан мудофаа кучлари асосан жанговар тайёргарликни яхшилаш устида ишлаяпти. Шунингдек, унинг маълум қилишича, Қозоғистон ҳарбийлари Беларусь, Ҳиндистон, Иордания, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва Россиядаги машқларда қатнашди.

Султан Камалетдинов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари:

- Давлат раҳбарининг топшириғи ва замонавий чорловларга мувофиқ шаклда ҳарбий доктрина қайта ишлаб чиқилди. «Хавфсиз мамлакат» миллий лойиҳаси тайёрланди. Мазкур лойиҳа доирасида мамлакатда қурол-яроғ ишлаб чиқариш, ўқ-дори омборлари қуриш, мавжуд омборларни замонага мос шаклда такомиллаштириш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси