2024 йил охиригача 226 та қулай мактаб қурилади

2024 йил охиригача 226 та қулай мактаб қурилади

Улардан 226 таси 2024 йил сўнгига қадар фойдаланишга топширилади. Қолганлари 2025 йилда қуриб битказилади. Бу ҳақда Мажилисда Маориф вазирлиги раҳбарияти маълум қилди. Бу ерда «AMANAT» партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари «Қулай мактаб» Миллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шу мақсадда, таъкидланди Мажилисда, 2023-2025 йилларда 2,6 триллион тенге маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Маблағ республика бюджети ва Миллий жамғарма ҳисобидан ажратилади. Шунинг тахминан 1 триллион 360 миллион тенгеси қурилиш ишларига йўналтирилиши режа қилинган. Маблағ босқичма-босқич ўзлаштирилади. Бундан ташқари, мактабларни таъминлашга 200 миллиард тенге ажратилиши кўзланган. Дарвоқе, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган компания мактаблар сифатли ва ўз муддатида барпо этилишига ваъда берган.

Маулен Айманбетов, «Samruk-kazyna construction» АЖ бошқаруви раиси:

- Умумий таълим мактабидан қулай мактабнинг фарқи шундаки, 6 фоизлик техник таъминот кўрсаткичи 20 фоизгача оширилади, спорт заллари кўпроқ бўлади. Робот техникаси ва бошқалар ҳам кўпроқ бўлади. Фарқи катта. Биномдан ҳам фарқи мавжуд, шу боис, барчаси биз болаларимизга қандай мактабни раво кўришимизга боғлиқ. Биз уни лойиҳалаштирамиз, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ давлат  экспертизасини ўтказамиз. Бизнинг вазифамиз мана шу.

Хуршида Абдуллаева таржимаси