Қозоғистонда шакар экспорти тақиқланади

Қозоғистонда шакар экспорти тақиқланади

Қозоғистонда мамлакат ҳудудидан шакар олиб чиқиб кетиш тақиқланади. Қишлоқ хўжалик вазири Ербўл Қарашўкеев тегишли қарорни имзолади. Бу чеклов ярим йил мобайнида амалда бўлади. Шакарқамиш шакари ҳам, одий шакар ҳам олиб кетилиши мумкин эмас. Эслатамиз, аввалроқ Савдо ва интеграция вазирлиги шакар нархини барқарор тутиб туриш учун ижро органлари барча чора-тадбирларни кўраётганини маълум қилганди. Вазирлик берган маълумотга кўра, Қозоғистонда шакар етарли. Мавжуд захиралар мунтазам тўлдириляпти.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.