Қозоғистон гўшт экспорти учун янги бозорлар очяпти

Қозоғистон гўшт экспорти учун янги бозорлар очяпти

Қозоғистон гўшт маҳсулотлари экспорт қилиш учун янги бозорарни очяпти. Ўтган йили бўлиб ўтган музокаралар давомида 16 та ветеринария сертификати мувофиқлаштирилди ва имзоланди. Қишлоқ хўжалик вазирлигида маълум қилишларича, натижада жами 42 давлат, шу жумладан, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Хитой, Эрон, АҚШ ва Канадага маҳсулот юбориш имкони бор. 2024 йилда барча турдаги гўшт экспорти 82 минг тоннани ташкил қилганди. 2025 йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич 91 минг тоннага етди, бу эса аввалги йилнинг шу даврига нисбатан тўртдан бир даражага кўп. Қўй ва мол гўшти сотилиши юқори даражага чиқди. У асосан Ўзбекистонга сотилади, шунингдек, Форс кўрфази давлатлари — Бирлашган Араб амирликлари, Қатар ва Саудия Арабистонига экспорт қилинади. Умуман олганда, 2030 йилга бориб мамлакат гўшт экспортини 165 минг тоннага етказишни режалаштирган.


Аманғалий Бердалин, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

- Жорий йилда яна 8 давлат очилиши керак. Европа билан йилқи гўшти устида ишлаяпмиз. Хитой билан кушхона чиқиндилари, парранда гўшти бўйича ишлаяпмиз. Покистон гўшт олиш истагида. Мол, қўй гўшти экспорт қилинади. Туркия билан музокаралар кетяпти.

Тегишли вазирликда таъкидлашларича, 2026 йилда фермерларга ёрдам бериш, қайта ишлашни кенгайтириш, янги бозорларга чиқиш ҳисобига экспорт ҳажми ортади. Бундан ташқари, секторда замонавий рақамли технологиялар фаол ишлатиляпти. Бу эса йўқотишлар ҳажмини камайтиради. Масалан, чорвачиликда сирғаларни белгилаш, смарт-бўйинбоғлар жорий этиляпти. Сунъий интеллект жониворларнинг аҳволини кузатибб бориш имконини беради, бу эса касалликлар олдини олиш, подаларни бошқаришни осонлаштиради. Мол туёғи ошишига, фермер хўжаликлари ривожланишига ёрдамлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.