2024 йилда 16 миллион тонна агросаноат маҳсулоти экспорт қилинди

2024 йилда 16 миллион тонна агросаноат маҳсулоти экспорт қилинди

Қозоғистон сўнгги беш йилда 5 миллиард доллар қийматга эга қишлоқ хўжалик маҳсулотини экспорт қилди. Буғдой, меслина, арпа, мол ва қўй гўшти, музлатилган балиқ, ун, кунгабоқар ёғи, пахта толаси хорижликларга етказиб берилди. Асосий харидорлар қаторида Марказий Осиё, ЕОИИ мамлакатлари, Эрон, Туркия, Хитой ва Европа Иттифоқини кўрсатиш мумкин. Дон экспортига келганда, ўтган йили 8 миллион тонна маҳсулот сотилди. 2024 йилнинг сентябридан 2025 йил мартигача Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Афғонистон, Эрон, Озарбайжон ва Европа давлатларига янги ҳосилдан 6 миллион тонна маҳсулот жўнатилди. Савдода қайта ишланган маҳсулот улуши ортди, 3 миллиард долларни ташкил қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси