Қозоғистон қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари экспортини кенгайтиряпти. Йилнинг дастлабки етти ойи давомида экспорт ҳажми 50 фоиздан кўпроқ ва чорвачиликда салкам қирқ фоизга ортди. Савдо вазири Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, асосан анъанавий маҳсулотларни сотиш ҳажми ортган. Шу жумладан, буғдой 56 фоиз, ўсимлик ёғи 76 фоиз, арпа 94 фоизга кўп сотилган. Асосан 10 та мамлакатга маҳсулот юбориляпти. Айни вақтда, Қозоғистон МДҲ ва Хитой бозорларига бўлган стратегик йўналишни сақлаган ҳолда, Европа, Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиёга чиқа бошлади. Бунинг учун турли давлатлар ҳудудларида савдо павильонлари ва логистика хаблари, халқаро e-commerce майдончаларда миллий витриналар ташкил қилиняпти. Вазир таъкидлашича, яқин келажакда ўсимлик ёғлари секторини янги даражага олиб чиқиш бўйича иш олиб бориляпти.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- 2027 йилга бориб
соҳада товар айланмаси йилига 1 миллиард долларга етиш, дунёдаги энг йирик кунгабоқар
ёғи етказиб берувчилар учлигига кириш режалаштирилган. Бу лойиҳа
агроэкспортнинг бошқа йўналишларида ҳам қўлланилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

