Қозоғистон
жорий йилнинг биринчи чорагида қайта ишланган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари экспортидан 620 миллион доллар даромад олди. Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги берган маълумотга кўра, ун
экспорти бўйича дунёдаги энг илғор давлатлардан бири. 2022-2023
йилларда хорижга 2 миллион тоннадан кўпроқ маҳсулот юборилди. Вазирликда таъкидлашларича, ҳозир юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқат
маҳсулотларига ҳам катта эътибор бериляпти. Шу жумладан, макарон, ун,
қандолат маҳсулотлари ва крахмал ишлаб чиқариш ортяпти. Астана,
Қўстанай ва Туркистонда яна учта лойиҳа устида иш бошланган. 2026 йилгача
Қозоғистонда яна 13 та янги иншоот ишга тушиши кутиляпти. 2028 йилгача
агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси 70 фоизга етиши режалаштирилган.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
- Шу кунларда
умумий қиймати 176,2 миллиард тенгени ташкил этувчи 58 лойиҳани рўёбга чиқариш
режалаштирилган. Ҳужжатдаги режаларнинг амалга оширилиши озиқ-овқат
маҳсулотларини қайта ишлаш саноати ривожланишига яхшигина туртки беради, ишлаб
чиқариш ҳажмини 1,4 марта орттиради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.