Қозоғистон ўтган йили 12 мингдан кўп автомобиль экспорт қилди. Жорий йилда хорижий бозорларга юборилаётган маҳсулт ҳажми 45 фоизга ошди. Мамлакатда йиғилган транспорт воситалари Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистон ва Қирғизистонда харид қилинмоқда. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, 2021 йилда жами 93 минг автомобиль ишлаб чиқарилди. Экспертлар фикрича, жорий йилда 100 мингдан кўпроғи харидорларга жўнатилади. Ўтган тўрт ой ичида 22 мингтадан кўпроқ машина конвейерларни тарк этди. Нархи кўтарилганига қарамай, мамлакат автомобилларига талаб ортяпти. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистонда чиқарилган транспорт воситалари бошқа давлатларникидан анча арзонлигича қолмоқда.
Анар Мақашева, Қозоғистон автобизнес ҳамжамияти вице-президенти:
- Бошқа бозорларга нисбатан Қозоғистонда транспорт воситалари анча арзонроқ. Албатта, баъзи мамлакатларда қатор моделлар Қозоғистондагидан арзон бўлиши мумкин. Бироқ бир моделдаги автомобилларни таққослашда уларнинг қўшимча жиҳазларини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунда нарх жиҳатидан фарқ йўқлигига кўзингиз етади.
Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда мамлакатимизда йиғилган автомобилларни сотиш 65 фоизга ортди. Жорий йилда бу кўрсаткич ижобий томонга ўзгариши кутиляпти. Бунга имтиёзли автокредитлаш ҳам хизмат қилади. Ишлаб чиқарувчилар юзага келган талабни қондира олишини билдиряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.