Булар испан бизнеси учун Қозоғистондаги энг жозибадор соҳалар. Келгуси 5 йил ичида республикада қатор қўшма корхоналар иш бошлаши кутиляпти. Европадаги ушбу давлатнинг бир нечта технологик компанияси ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёр. Улар мамлакатимизга инвестиция киритиш ниятида. Бугун Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон-Испания тадбиркорлик кенгашида шундай маълумот айтиб ўтилди.
Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
- Ўтган йили испанияликлар 20,7 миллион АҚШ доллари қийматида сармоя киритган. Биз ҳозир фармацевтика, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, юксак технологияларга испан инвестициясини жалб қилмоқчимиз. Товар айланмаси ўтган йили 41,7 фоизга ошди ва 2,6 миллиард АҚШ долларига етди. Бу давлатга 2,5 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот экспорт қилдик. 262 миллион долларга товар харид қилинди.
Испания юқори технологик корхоналарни ривожлантиришга ёрдам кўрсата олади. Масалан, сув захираларини тозалаш ва тежаш бўйича. Ушбу давлатда барча водопроводлардаги сув истеъмол учун хавфсиз ҳисобланади. Бундан ташқари, испанлар қаттиқ маиший ва саноат чиқиндиларини тўла қайта ишлаш тажрибасига эга.
Егор Жуняев, Испания-Қозоғистон лойиҳа офиси вице-президенти:
- Қозоғистон иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш модели етуклиги билан ажралиб туради. Шунинг учун у Испаниядаги турли корхоналар учун жозибадор. Айни вақтда, катта тайёргарлик ишлари амалга оширилгани ва салмоқли лойиҳаларни қозоғистонлик ҳамкорлар билан биргаликда рўёбга чиқариш вақти келгани сезилиб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси