Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги пилот саноғи якунланди

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги пилот саноғи якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда 44 минг нафар респондент қатнашди. Шундан 32 мингтаси – уй хўжаликлари, 12 мингтаси — хўжалик юритувчи субъектлар. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, пилот саноқ онлайн ва жойларга чиқиб, аҳоли фикрини ўрганиш билан бирга олиб борилади. Тадбирдан мақсад — маълумот тўплаш, рўйхат саҳифалари, дастурларни синашдан иборат. Булар 2025 йил 1 августдан 20 октябргача ўтказиладиган асосий саноққа тайёрланиш доирасида амалга оширилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.