Қозоғистонда санитария китобчалари ва тиббий далолатномалар рақамлаштирилади

Қозоғистонда санитария китобчалари ва тиббий далолатномалар рақамлаштирилади

Қозоғистонда 2025 йилдан бошлаб шахсий тиббий китобчаларни бериш, ҳисобга олиш ва юритиш электрон форматда амалга оширилади. Бу эса фуқароларнинг битта ҳужжатни бир қанча идорага тақдим этиши учун имконият яратади. Жараённи соддалаштиради, вақт ва маблағ тежалади. Бугунги кунда 1,6 миллион нафар қозоғистонлик санитария китобчаларига эга. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, электрон форматга ўтиш бошқа, шу жумладан, соғлиги туфайли ишга яроқсизлик, санитар-курорт картаси, боланинг саломатлик паспорти каби тиббий ҳужжатлар учун ҳам қўлланилади. Улар учинчи шахсларга фақат фуқароларнинг розилиги билан eGov mobile иловаси орқали берилади. Унда фойдаланувчилар еDensaulyq бўлим орқали ўзининг тиббий маълумотларини олиши мумкин. Шунингдек, масофадан туриб ота-оналарнинг болаларни вакциналаш борасида розилигини олиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси