Қозоғистонда COVID-19га қарши вакцина олиш мажбурий бўлади

Қозоғистонда COVID-19га қарши вакцина олиш мажбурий бўлади

Мажбурий вакцина олиш – қонун доирасида. Қозоғистон Адлия вазирлиги маълум қилишича, коронавирусга қарши эмланиш Конституцияга зид эмас. Гап шундаки, Саломатлик тўғрисидаги кодексда юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишга доир модда бор. Профилактика учун вакцина олиш эса эпидемияга қарши тадбирлардан бири.

Шу тариқа, тиббий кўрсаткичларга кўра вакцина олиши мумкин бўлмаган қозоғистонликлардан бошқалар юқумли касалликлар, шу жумладан, COVID-19 га қарши мажбурий тарзда эмланиши зарурлиги таъкидланмоқда.

- Аввало, Конституцияга мувофиқ давлат профилактика ишларини олиб бориши, чеклов чоралари кўриши мумкинлигидан келиб чиқиш зарур. Бу ишларнинг ҳаммаси миллий хавфсизликка, жамиятга, саломатликка хавф туғилиши туфайли конституциявий тизим, тартибни сақлаш учун керак. КВИ эса аҳоли саломатлигига, ҳаётига хавф туғдирмоқда. Шунинг учун мажбурий профилактик эмлаш йўлга қўйилади, у аҳоли саломатлигини сақлаш кодекси ва соғлиқни сақлаш тизимига тўла мувофиқ келади. Вакцинация тадбирлари жамоавий иммунитет шаклланишига қаратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси