Қозоғистонда коронавирус аниқланиш ҳолати ўсди

Қозоғистонда коронавирус аниқланиш ҳолати ўсди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ошгани қайд этилди. Ўтган кеча-кундузда мамлакатда 796 та бемор аниқланган. Кунлик ўсиш бўйича антирейтингда юзта ҳолат билан яна Павлодар вилояти олдинда. Қозоғистон пойтахтида 99 та бемор. Учликни 91 нафар бемор билан Алмати якунлайди. Республикада хасталанганларнинг умумий сони 204 минг 55 нафарни кўрсатмоқда.

Эпидемиологик вазият ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 23983

Алмати ш. – 23836

Чимкент ш. – 6022

Ақмўла вилояти – 12788

Ақтўбе вилояти – 4112

Алмати вилояти – 10216

Атирау вилояти - 16774

Шарқий Қозоғистон вилояти – 21321

Жамбил вилояти -  5782

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 12245

Қарағанди вилояти – 14838

Қўстанай вилояти – 11576

Қизил Ўрда вилояти – 3736

Манғистау вилояти – 4170

Павлодар вилояти - 16511

Шимолий Қозоғистон вилояти – 11922

Туркистон вилояти – 4223

Шу билан бирга, мамлакатда хавфли вирусни енгганлар сони ҳам ошмоқда. Сўнгги 24 соатда 1051 киши соғайган. Тузалганларнинг жами сони 187 минг 545 кишига етган.

Ўтган кеча-кундузда коронавирус инфекцияси аломатларига эга бўлган 66 та зотилжам ҳолати аниқланган, икки киши вафот этган, 235 одам соғайган.

Жами бўлиб, 1 августдан бери: касалланганлар  – 48 минг 766 киши, вафот этганлар - 604 нафар, соғайганлар – 39 минг 713 та.