Қозоғистонда «Аңсаған сәби» ижтимоий лойиҳаси старт олди. Таъкидлаймиз, жорий йилда дастур доирасида ажратиладиган квоталар миқдори деярли етти марта ошган. Шу тариқа, бир йўла 7 минг оила узоқ кутилган бахт - ота-она бўлиш орзусига етиши мумкин. ЭКО жараёни улар учун давлат ҳисобидан ўтказилади.
Дарвоқе, БССТ маълумотларига кўра, мазкур репродуктив технология кўмаги қўлланганида, 45-60 фоиз ҳолатда ҳомиладорлик юз беради.
Мамлакатимизда ЭКО усули самарадорлиги ўртача 15 фоиздан 42 фоизга ўсган. Фарзанд туғилишига кўра (take baby home) даволаш самарадорлиги кўрсаткичи 30 фоизни ташкил қилади, бу энг яхши Европа клиникалари кўрсаткичига мос келади.
Бу амалиёт учун асосий талаб - терапевтик муолажа қилиш имконияти мавжуд бўлмаган бепуштликдир. ЭКО ўтказилишига оилавий жуфтликлар ҳам, ўз муносабатини қонунлаштирмаганлар ҳам даъвогар бўла олади. Кейинги ҳолатда ҳар икки тараф ёзма равишда ўз розилигини билдириши шарт бўлади. Бугунги кунда мамлакатда 11 минг 30 нафар аёл бепуштлик ҳисобида туради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.