Қозоғистонда эпидемиологик вазият қандай?

Қозоғистонда эпидемиологик вазият қандай?

Коронавирусга оид эпидемиологик вазият аста-секин яхшиланиб бораётгани сабабли Алматида карантин юмшатилди. Мегаполисда «сариқ» зона меъёрлари кучга кирди. Эндиликда савдо-кўнгилочар марказлари, савдо уйлари, гўзаллик салонлари, ҳаммом, бассейн, СПА ва фитнес-марказлар чекловларсиз ишлаши мумкин. Бу вилоятлараро ҳамда вилоят ичидаги ташувлар графикасига ҳам тегишли.

Ғарбий Қозоғстон вилоятида эса аксинча, карантин қатъийлаштирилиши мумкин. Бу Россиянинг чегараолди туманларида эпидемиологик вазият кескин ёмонлашаётгани билан боғлиқ. Минтақавий тезкор штаб йиғилишида «Ашиқ» дастури бўйича тонгги 5 га қадар ишлайдиган кафе-ресторанлар фаолиятини чеклаш таклиф қилинган. Мониторинг гуруҳлари жамоат жойларида санитария талабларига амал қилинишини назорат қилади. Бундан ташқари, чегарани кесиб ўтувчилар учун талаблар кучайтирилиши ҳам режалаштирилмоқда. Ҳозирда Ғарбий Қозоғистон «яшил» зонада. Ўтган суткада бу ерда 9 киши касал юқтирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси