Қозоғистонда касбга йўналтирувчи педагог ихтисоси тасдиқланди

Қозоғистонда касбга йўналтирувчи педагог ихтисоси тасдиқланди

Қозоғистон мактабларида касбга йўналтирувчи педагоглар иш бошлайди. Бу лавозим республика ўрта таълим ташкилотларига расман киритилди. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, янги соҳа эгалари ёшларнинг касб танлашига ёрдам кўрсатади. Мутахассислар болалар билан ҳам, ота-оналар, педагоглар, коллеж ва иш берувчилар билан ҳамкорлик қилади, бу эса иш самарадорлигини оширади. Таъкидлаш лозимки, бу лавозим мамлактада эълон қилинган Ишчи касблар йили ва Давлат раҳбари ташаббуси доирасида жорий этилди