Қозоғистон Президенти Венгрия Ташки ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Венгрия Ташки ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Венгрия Ташки иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийяртони қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва ўтган йили Будапештга қилинган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг рўёбга чиқарилиши суръатлари даражасини юқори баҳолади. Улар ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Венгер дипломати унинг Астанага ташрифи ушбу келишувларни рўёбга чиқариш билан боғлиқлигини кўрсатиб ўтди. У Қозоғистон вазирликлари вакиллари билан учрашади. Суҳбатдошлар энергетика ва банк секторидаги алоқаларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилишди. Учрашув сўнгида Қосим-Жўмарт Тўқаев Петер Сийяртони қозоқ-венгер муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси