«Әділет» партиясида шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовутни қисқартириш масаласи кўрилди. «Кучли минтақалар – кучли давлат» стратегик сессиясида экспертлар қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳани янгилаш, экология, энергетика ва сармоя жалб этиш борасида сўз юритди. Партия аъзолари таъкидлагани каби, давлат сиёсатининг самарадорлиги нафақат иқтисодий кўрсаткичлар орқали, балки одамлар ҳаёти қандай ўзгараётгани билан ҳам ўлчаниши лозим. Мамлакат Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, аҳоли манзилларини объектлар ва хизматлар билан таъминланиши 68 фоизга етган. Айни пайтда, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаси орасидаги фарқ ҳали сақланмоқда. Шунинг учун асосий хизматларни олиш қулайлигини ошириш минтақавий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қоляпти. Стратегик сессия давомида билдирилган таклифлар уни келгусида такомиллаштиришда ҳисобга олиниши режа қилинди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

