Иккинчи даражали банклар иқтисодий ривожланишга хизмат қилиши лозим

Бугун Давлат раҳбари «Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий ўсиш, ижтимоий некбинлик» деб номланган Мактубини эълон қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, қозоғистонликлар рўёбга чиқарилган ислоҳотлар туфайли янги сиёсий воқеликда умр сурмоқда. Мамлакатда иқтисод диверсификацияланаяпти, қайта ишлаш саноати тоғ-кон секторига нисбатан жадал ривожланяпти. Ва бугун эришилган суръатларни йўқотмаслик жуда муҳим, деди Президент. Қосим-Жўмарт Тўқаев амалга ошириладиган келгуси ишларни аниқ кўрсатиб берди. Биринчидан, пул-кредит ва фискал сиёсат ўртасида мувозанатни тиклаш. Ҳукумат ва Миллийбанк бу муаммони ҳал қилиш йўлларини ишлабчиқиши лозим. Иккинчи даражали банклар эсаиқтисодга янада кўпроқ сармоя киритиши лозим.Иқтисодий фаолликни ошириш ва молия-техник секторини ривожлантириш учун банклар тўғрисидаянги қонун зарур, дея таъкидлади Давлат раҳбари.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

– Халқаро экспертлар захираларга бой давлатлар ичида қозоқ банкларини энг кўпдаромад олади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун, гап айни вақтда мазкур секторга адолатлисолиқ солиш ҳақида ҳам кетяпти. Банклартўлайдиган солиқ ҳажми унинг сармоядорлариолаётган дивидендларга яқин бўлиши лозим. Мана шундай ёндашув банкларгакўрсатилаётган давлат ёрдами фонидамантиқли ечим бўларди. Банк соҳасида рақамлиактивлар айланмаси ва хавфсиз тарздаинновацияларни жорий этиш масаласини ҳалқилиш лозим. 

Президент ишларни кучайтириш лозим бўлганйўналишлардан бири сифатида инвестициявий иқлимни ва бизнес юритиш шартларини яхшилашни кўрсатди. Иқтисодга киритилаётганинвестициялар ҳажми камайишига йўл қўймасликкерак. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга халқаро молиявий ташкилотлар сармоя киритиши мумкин бўлган кенг кўламли лойиҳалар рўйхатини тайёрлашни топширди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.