Қозоғистонда сайғоқлар қайта саноқдан ўтказилади. Бир гуруҳ инспекторлар мамлакат ҳудудида қанча жонивор яшаётганини аниқлаш ниятида. Ҳозир Қарағанди ва Ақмўла вилоятларида авиапатруллар ишлаяпти. Сайғоқларни тўлиқ санаб чиқиш ишлари 5 майгача якунланиши кутиляпти. Бу ҳақда Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги матбуот хизмат хабар тарқатди.
«Шу кунларда «Охотзоопром»га қарашли икки инспекторлар гуруҳи ишлаяпти. Улардан бири Бетпақдала популяциясини, иккинчиси Урал ва Устюрт популяциясини ўрганади. Саноқ давомида вертолётда 200 соат учиш кўзда тутилган», дейилади вазирлик тарқатган маълумотномада.
Эслатамиз, Қозоғистонда бундай ҳисобга олиш охирги марта 2019 йилда ўтказилганди. Ўшанда республика бўйича 334 минг 400 бош сайғоқ борлиги аниқланган. Ўтган йили карантин чекловлари туфайли бундай саноқ бекор қилинганди.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йилгача Қозоғистонда сайғоқларни отиш, уларнинг қисмларини хўжаликда ишлатиш тақиқланган. Қоидабузувчилар учун жиноий жавобгарлик - 12 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси