Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Шукрона куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Шукрона куни билан табриклади

Президент Қосим- Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни байрам билан табриклади. Давлат раҳбари абадий қадриятлар: дўстлик, эзгулик, ҳамжиҳатлик ушбу кун тимсоли эканлигини тилга олди. Президент таъкидлашича, иқтибос келтирамиз: “Шукрона куни энг оғир даврларда ҳам халқимиз бирлиги ва ҳамжиҳатлигини йўқотмаганини, юксак инсоний ғояларга содиқ қолгани ва бағрикенглик, меҳрибонлик кўрсатганини эсга солади”. Ва у мисли кўрилмаган глобал чорловлар ва кенг кўламли ўзгаришлар даврида фуқароларнинг ўзаро иттифоқи, ҳар бирининг масъулияти алоҳида аҳамиятга эга. Иқтибос: «Умуммиллий бирликни мустаҳкамлар эканмиз, биз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтамиз ва адолатли, гуллаб-яшнаётган Қозоғистонни бунёд этамиз».

Абдумалик Сарманов таржимаси