Францияда қозоқ зиёлиларининг ёрқин вакили бўлган Мустафо Чўқайнинг мақолалари тўплами чоп этилди. Парижда янги китоб тақдимоти ўтказилди. Бу нашр олим Абдуақап Қаранинг кўп йиллик изланишлари маҳсули. Эмиграцияда ўтган салкам 20 йил давомида Мустафо Чўқай бир неча юз мақола ёзган, улардан 120 таси француз тилида. Бу ишларнинг бир қисми янги тўпламга киритилди. Мазкур тўплам тадқиқотчилар орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Чунки Туркистон мухторияти раҳбарининг ҳаёти ва фаолияти етарлича ўрганилмаган.
Абдиуақап Қара, тарих фанлари доктори, меъмор синон университети профессори:
- Мухлислари ва тадқиқотчилар уни яхшироқ тушуна олиши учун француз тилидаги асарларини таржима қилмадик. Асл кўринишида тўплаб, чоп этдик. Шунда Мустафо Чўқайни қайта ишланмаган, пардозланмаган ҳолда ўқий олишади. Французча чиққан китоб Европа ўқувчилари учун Мустафо Чўқай ижодини чуқур ўрганиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.