Қозоғистонда ўрта таълим тизимига сунъий интеллектни жорий этилади

Қозоғистонда ўрта таълим тизимига сунъий интеллектни жорий этилади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўрта таълим тизимига сунъий интеллектни жорий этиш тўғриисда Фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, 1 июлгача Ҳукумат 2029 йилгача бўлган мажмуавий режани тасдиқлаши зарур. У шахсга мосланган таълим, рақамли инфратузилма, педагогик кадрлар тайёрлаш, ўқувчиларнинг шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш механизмларини ўзида жамлаши лозим. 1 августгача пилот лойиҳада қатнашаётган мактаблар тегишли техника ва барқарор, юқори тезликдаги интернет билан жиҳозланиши керак. Фармонга мувофиқ, шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасида таълим сифатидаги фарқни камайтиришдаги амалий фаолиятда Сунъий интеллектни ривожлантириш кенгаши аъзоси, Президентнинг штатдан ташқари маслаҳатчиси, Sinovation Ventures ва 01.AI етакчиси Ли Кай Фунинг тавсияларидан фойдаланиш кўрсатилган. 1 сентябргача мамлакат ўрта таълим соҳасида СИ фойдаланиш стандартлари тасдиқланади.

Ли Кай Фу, Sinovation Ventures ва 01.AI бош директори:

– Мен олий ва ўрта таълимда олиб борилаётган ишларни кўрсатиб ўтдим. Рўёбга чиқарилиши лозим бўлган яна бир қанча ташаббусларни тақдим этдим. Уларни жорий эта олсак, ўзим улар устида ишлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси