Астанада «NUGLOBAL: Бирлик
хилма-хилликда» форуми бўлиб ўтди. У маданий алмашинувлар бўйича ёзги ташаббусининг
якуний босқичи бўлди. Дастур доирасида 35 мамлакатдан бўлган талабалар, битирувчилар ва ўқитувчилар ижтимоий лойиҳалар учун
грант олди, Қозоғистоннинг тўртта
минтақасида бўлди. Ундан мақсад –
маданий ва тил фарқига қарамасдан умумий нуқталар тоопиш, профессионал алоқалар боғлаш эди. Тадбирни Назарбоев
Университети Ижтимоий тараққиёт жамғармаси
ташкил этди. Ташкилот талабаларнинг
лойиҳаларига ёрдам беради. 70 тадан зиёд ижтимоий ташаббус ва 100 тадан зиёд талабалар клубига кўмаклашди.
Саят Нюсупов, NU Impact Foundation бошқарув раиси:
- Биз эътибор марказига иқтидорларни қўямиз. Университетимиздаги ҳар бир қобилият очилиши, атрофдагиларга хизмат қилишига
интиламиз. Шу сабабли ҳозир университет қошида таълим жараёнини байналминаллаштириш бўйича катта вазифалар
турибди. Натижада, биз Қозоғистон университетининг глобал даражага чиққанини, фақат сўзда эмас, амалда ҳам талабалари орқали у
дунё билан дўстлик, таълим,
нетворкинг ришталари
билан боғланганини намойиш этамиз.
Алишер Бекмустафаев, Nu Global анжумани қатнашчиси:
- Ҳозир бунда тўла
фаолият юритаётган экотизим мавжуд, унда талабалар ташаббуслари, хорижлик
талабаларга ёрдам берилади, молиявий жиҳатдан имкониятлари чекланган талабалар
ҳам асосий эътиборини ўқишга қаратишига йўл очилади. NU Impact Foundation тадқиқотлар,
янги ташаббуслар учун инфратузилма яратилишига эътибор қаратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

