Қозоғистонда IT хизматлар экспорти жадал ортиб боряпти. Ўтган йили бу кўрсаткич 700 миллион долларга етди. 2025 йилнинг биринчи ярмида Астана хаб резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ошди. 2024 йилда жами 1,2 триллион тенге даромад олди. Қозоғистонда 19 та минтақавий IT-хаб ишлаб турибди, АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб амирликларида, Хитойда ваколатхоналар очилди. Иш юритаётган IT-компаниялар умумий сони 18 мингтадан ошди.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- 2024-2025 йиллар
СИ соҳасида муҳим ташаббуслар даври бўлган. 2029 йилгача бўлган ривожланиш
концепцияси тасдиқланди, СИ ва рақамли трансформация стратегияси, шунингдек,
сунъий интеллект бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқиляпти. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев томонидан Сунъий интеллект бўйича халқаро консультатив кенгаш тузилди. Ундан
мақсад – жаҳон экспертлари билан фикр алмашиш ҳамда мамлакатда сунъий интеллектни
ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Айни вақтда,
мамлакатда Kaz-Tech майдончаси ишлаб чиқилди, у IT- маҳсулотларини жорий этиши
жараёнини 3–4 марта жадаллаштиради. Айни вақтда, қозоқ тилидаги энг йирик AlemLLM
тил моделидан фойдаланиш имконияти туғилди, Марказий Осиёдаги энг йирик суперкомпьютер
кластери иш бошлади. Шу билан бирга, яқинда Alem.AI халқаро сунъий интеллект маркази
очилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

