Қозоғистон ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 10 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ўсган. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мамлакатимизнинг иттифоқ давлатларига экспорти бир мунча камайган. Фоиз ҳисобида олганда, у қадар катта рақамлар кузатилмаса ҳам, аслида 3 миллиард долларлик пасайиш юз берди. Вазирлик маълум қилишича, темир рудаси ва концентратлари, легирланмаган пўлатдан ясси прокат ва бошқа материаллар экспорти камайди. Лекин ушбу давлатларга чиқарилаётган нохомашё маҳсулотлар миқдори анча ўсган, дея таъкидлайди экспертлар.
Алишер Умирзақ, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирлиги расмий вакили:
- Қозоғистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари билан нохомашё товарлари олди-сотдиси январь-май ойларида 8 миллиард долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг шу давридагидан 6 фоизга кўп. Экспорт 13 фоизга ортди ва 2 миллиард долларни ташкил қилди. Кўп миқдорда жўнатилган алюминий оксидлари ва гидроксидлари, қайта ишланмаган рух, уран, бошқа товарлар эвазига бунга эришилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.