«Самруқ-қазина» ҳар йили «Қозоғистон халқига» жамғармаси учун маблағ ажратади

«Самруқ-қазина» ҳар йили «Қозоғистон халқига» жамғармаси учун маблағ ажратади

Бугун маблағ тақдим этишни тартибга солувчи тегишли қоидалар Ҳукумат қарори билан тасдиқланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар беради. Ҳужжатга кўра, жамоат фонди ҳисобига туширилган маблағлар мақсадга мувофиқ ишлатилиши лозим. Таъкидлаймиз, бугунги кунда «Қозоғистон халқига» жамғармаси олтита йўналишда 25 тадан кўпроқ хайрия дастурини амалга оширмоқда. Улар орасида тиббиёт, таълим, спорт, маданият, ижтимоий кўмак, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатишга оидлари ҳам бор.

Хуршида Абдуллаева таржимаси