Қозоғистонда президент сайловига тайёргарлик давом этаяпти

Қозоғистонда президент сайловига тайёргарлик давом этаяпти

Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайловларига тайёргарлик давом этяпти. Жамбил вилоятида жами 493 участка ишлайди. Уларда 7 ноябргача барча тайёргарлик ишлари ниҳоясига етади. Шу билан бирга, 3,5 минг нафардан зиёд сайлов комиссиялари рўйхатларга аниқлик киритяпти ва электорал жараёнда қатнашиш учун таклиф қоғозлари тарқата бошлади. Жами етти юз мингдан зиёд фуқаро овоз бериши кутиляпти.

Серғали Айдапкелов, вилоят сайлов комиссияси раиси:

- Хориждан 10 та кузатувчи келади. Қўшни давлатлардан ҳам кузатувчиларни кутяпмиз. Бундан ташқари, дастлабки ҳисобларга кўра, 493 та участкада жами 1 минг 479 кузатувчи сайлов жараёнини назорат қилади. 30-35 нафари хорижликлар бўлади. Барча туманларда чет элликлар ишлайди.

Сайлов участкалари тўсиқсиз суҳит концепциясига тўла жавоб беради. Овоз бериш жойлари ногиронларнинг ўтаолиши учун мослаштирилади. Бюллетенларда Брайль шрифти асосида ёзувлар қўйилади. Шарқий Қозоғистон вилоятининг 13 та аҳоли манзилгоҳида сайлов куни инватакси ишлайди. Бундан ташқари, қулайлик яратиш мақсадида минтақадаги 469 участка биноларнинг биринчи қаватида жойлашган. Сайлов жараёнида қатнашувчилар рўйхатларига аниқлик киритилади. Овоз бериш кунигача улар қайта-қайта текширилади. Сайлов арафасида қозоғистонликлар СМС-огоҳлантириш олади.

Константин Петров, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари:

- Марказий Сайлов комиссияси номидан ҳар бир қозоғистонликни сайловчилар рўйхатига киритилганлигини эртароқ аниқлаб олишга чақираман. Бунинг учун маҳаллий ижро органи колл-марказига ёки Рақамли тараққиёт вазирлигига мурожаат этиш зарур. Келгуси кунлардан смс-огоҳлантириш юборамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.