Давлат раҳбари қатор элчиларнинг ишонч ёрлиғини қабул қилди

Давлат раҳбари қатор элчиларнинг ишонч ёрлиғини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ақўрда» қароргоҳида ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Франция, Финляндия, Канада, Бразилия элчилари ва Европа Иттифоқи ваколатхонаси раҳбари Президентга тегишли ҳужжатларни топширди. Ўз нутқида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон тинч дипломатияни қўллаб-қувватловчи, халқаро саҳнада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўша оладиган мамлакат эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари республиканинг глобал ва минтақавий хавфсизлик масалаларида БМТ билан тиғиз ҳамкорликни давом эттиришга интилишини билдирди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.